Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 04/06/2024 Собиқ МХХ биносидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани аниқланди
Собиқ МХХ биносидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 16-22 май кунлари Тошкент шаҳрида Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчаси 1-уй манзилидаги собиқ МХХ биноси ҳудудида кўп йиллик дарахтлар кўчирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Аниқланишича, мазкур ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида «Мuna Mag» МЧЖ томонидан жами 53 туп қимматбаҳо навли (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) қонунга зид равишда кўчириб кетилган. 

Ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъул ва мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Очиқ маълумотларга кўра, «Мuna Mag» МЧЖ саноат объектлари ва биноларни тозалаш фаолияти билан шуғулланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг