Валюта курслари 02/04/2025
$1 – 12925.20
UZS – -0.09%
€1 – 13982.48
UZS – 0.32%
₽1 – 152.58
UZS – -1.27%
Қидириш
Иқтисод 29/03/2025 Скутер ва қуёш станциялари учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди

Скутер ва қуёш станциялари учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмасига Хитойнинг "Shandong Qinlu Energy Technology" вa "Celco Innovation Energy Technology" компаниялари вакиллари ташриф буюрди.

Ташриф доирасида уюшма раиси ўринбосари Жаҳонгир Жамалов "Shandong Qinlu Energy Technology" компанияси бош директори Жеймс Жи ва "Celco Innovation Energy Technology" компанияси сотув директори Дун Сзинли билан музокаралар олиб борди.

Музокарада мазкур компаниялар билан ҳамкорликда юртимизда скутер ва қуёш станциялари учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотларни кооперация асосида ички бозорда сотиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Уюшма масъуллари Хитой компаниялари вакилларига мамлакатимда бизнес учун яратилган қулай-муҳит, шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумотлар бердилар.

Хорижий компаниялар вакиллари ўз навбатида янги лойиҳалар бўйича таклифлар ва кутиладиган ижобий натижаларга оид фикрларини билдириб ўтдилар.

Учрашув сўнгида томонлар юқорида таъкидланган йўналишларида ўзаро ҳамкорлик имкониятларини ўрганишларини, ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг