Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/07/2018 “Сиз қонунни биласизми - 2018” ким ғолиб?
“Сиз қонунни биласизми - 2018” ким ғолиб?
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва яна бир қатор идоралар ҳамкорлигида ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди.

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган якуний босқичда ҳудудларда ғолиб бўлган 14 жамоа ўзаро куч синашди.

Танловнинг якуни бўйича Когон саноат ва транспорт коллежининг “Делегат” ва Навоий вилоятининг Қизилтепа қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги коллежининг “Фемида” жамоалари 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилди.

Жиззах вилоятининг Дустлик тиббиёт коллежи “Ҳуқуқ тарғиботчилари” ва Қашқадарё вилоятининг Қарши банк коллежи “Шижоат” жамоалари 2-ўринни, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус иқтисодиёт коллежи “Ёш юристлар” ҳамда Самарқанд вилоятининг Иштихон педегогика коллежининг “Ёш депутатлар” жамоалари 3-ўринни эгаллади.

Танлов якунида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга Адлия вазирлиги ҳамда бошқа танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг