Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Ўзбекистон 17/07/2025 Сирдарёда раҳбар ҳаж сафари учун қўл остидаги аёлни қарз олишга мажбур қилди

Сирдарёда раҳбар ҳаж сафари учун қўл остидаги аёлни қарз олишга мажбур қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилоятида хизмат мавқеидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолат рўй берди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ободонлаштириш бригадаси раҳбари ўз қўл остида ишловчи ходималардан бирини ўз номига кредит расмийлаштиришга мажбурлаган. Кейин эса ушбу маблағлар эвазига рафиқаси билан бирга ҳаж сафарига жўнаб кетган.

Қарз олишга мажбур бўлган аёл оғир аҳволга тушиб қолган. Ҳокимнинг таъкидлашича, у ҳатто жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаган.

Турдимов таъкидлашича, бригадир дастлаб чақирувларга жавоб бермаган, аммо воқеа жамоатчиликка маълум бўлгандан сўнггина қарзни тўлашга киришган.

Ҳозирда кредит тўлиқ қайтарилган. Вилоят адлия бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг