Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 28/01/2023 Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Фирибгарлик сўнгги вақтларда жамиятимизда энг кўп учраётган жиноят тури саналиб, унда қонунбузарлар алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишга уринишади. 

Хусусан, Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 1989 й.т. укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, мазкур 5 гектар ер майдони 2020 йилда вилоят ҳокимлигининг баённомаси асосида дарё ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш ва қум-шағал қазиб олиш мақсадида истисно тариқасида, аукцион савдоларига қўйилгунга қадар фойдаланиш учун Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходимига қарашли МЧЖга бириктирилган. 

Лекин, 2022 йилда вилоят ҳокимлигининг тегишли баённомаси билан

ушбу бириктирув бекор қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг