Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 16/11/2016 Сингапур менежментни ривожлантириш институтида очиқ мулоқот ташкил этилди
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида очиқ мулоқот ташкил этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши, 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси, адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда сиёсий партиялар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, унда ёшлар фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши раиси А.Жумабоев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун барча шароит яратилганини таъкидлади.

Тадбир аввалида мамлакатимизда демократик талаблар ва халқаро стандартларга мос сайлов тизими шакллантирилганлиги, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, фуқаролар, жумладан, ёшларнинг сайлов ҳуқуқларини тўла амалга ошириши учун шарт-шароит яратиш борасидаги қонунчилик изчил такомиллаштирилганлигини акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

Ёшлар демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларда фаол қатнашмоқда. Буни жорий йил 4-декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнида ҳам кузатиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар”, деб таъкидланган.

– Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеада иштирок этишнинг масъулиятини чуқур ҳис этмоқдамиз, – дейди Тошкент меҳмонхона хўжалиги сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Диёра Искандарова. – Бугунги очиқ мулоқотда кўппартиявийлик асосида ўтказилаётган сайловнинг моҳияти ҳақида батафсил маълумот олиб, Конституциямиз ва сайлов қонунчилигимизга доир билимимизни янада бойитдик. Мен сайловда биринчи марта иштирок этаман. Бугунги тадбирда олган билимим бўлажак сайловда фаол фуқаролик позициямизни эркин намоён этишга ёрдам беради.

Очиқ мулоқотда Президент сайловида фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқи ва бурчи экани, мамлакатимизда ўз мустақил фикри ва ҳаётий позициясига таянган ҳолда муносиб номзодга овоз бериш қонун билан кафолатлангани таъкидланди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг