Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 18/06/2023 Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази Лондондаги Ўзбекистон маданияти фестивалида тақдим этилди
Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази Лондондаги Ўзбекистон маданияти фестивалида тақдим этилди

Шу кунларда, 17 ва 18 июн кунлари Лондонда, таниқли Tower Bridge кўприги яқинида Ўзбекистон маданияти фестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда меҳмонлар шарқона нозу- неъматлар, машҳур ўзбек палови, Марказий Осиё усталарининг кўп асрлик анъаналари билан, шунингдек, Ўзбекистондаги янги манзил - Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўладилар.

Айтиш жоизки, бу каби фестивал Лондонда илк бора ўтказилмоқда. Тадбирлар доирасида туманли Альбион аҳолиси ва меҳмонлари учун Ўзбекистон ва уни ҳудудларининг бой маданий мероси, урф-одатлари, миллий таомлари ва гўзал жойлари билан таништирувчи кенг қамровли дастур тақдим этилган. Фестивальга ташриф буюрганларнинг эътиборини айниқса миллий таомлар тақдимоти тортди. Унда Ўзбекистоннинг таниқли ошпази Баҳриддин Чустий бир тонна хушбўй палов пиширди, Лондоннинг энг яхши ўзбек ошпази Музаффар Содиқов эса турли хил мазали ўзбек миллий таомларини тақдим этди. Ушбу фестиваль Лондондаги ўзбек диаспораси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси ва «Ватандошлар» жамоат фонди томонидан ташкил этилди.

Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази павильони тадбир меҳмонларининг алоҳида эътиборини тортди. Бу ерда улар сайёҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Марказда 8 та жаҳон даражасидаги меҳмонхоналар ва халқаро конгресс-маркази, шунингдек, шинам жамоат жойлари, боғлар, дам олиш ва спорт майдончалари, консептуал ресторанлар ва маданий иншоотлар мавжуд. Павильон майдонида Silk Road Samarkand маркази вакилларининг ташриф буюрувчилар билан мулоқот қилиши ва нетворкинг учун қулай шароитлар яратилган бўлиб, у ерда меҳмонлар ўзаро фикр алмашиши, компания лойиҳалари ва меҳмонхона маркази билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Икки кун ичида павильонга ..... меҳмон ташриф буюрди. 

Бекзод Зуфаров, Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази директори: 

- Лондонда биринчи мартта ўтказилаётган бундай кенг кўламли фестивалда иштирок этиш биз учун катта шарафдир. Умид қиламизки, бу ерда тақдим этилган замонавий Silk Road Samarkand кластерининг павильони меҳмонлар эътиборини жалб қилади ва Лондон аҳолиси учун қайта-қайта ташриф буюрадиган манзилга айланади. Зеро, мажмуамиз, шубҳасиз, меҳмонхона хизматининг барча халқаро стандартларига жавоб беради ва ишончим комилки, Самарқанддаги сайёҳлик марказимизда яратилган муҳит ҳар бир меҳмонда катта таассурот қолдиради. 

Фестивал ўтказиладиган жойда турли таништирув сессиялари ҳам ташкил этилган. Масалан, стендларнинг бирида машҳур Самарқанд қоғози, металл, лой ва сополдан нафис идишлар, пахта ва ипакдан тайёрланган матолар ишлаб чиқариш ҳақида ҳикоя қилинади. Маданий дастурда Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкентнинг машҳур санъаткорлари ва диджейлари фаол иштирок этдилар.

Шубҳасиз, Лондондаги Ўзбекистон фестивалининг шу икки куни меҳмонларда энг ёқимли таассурот қолдирди ва улар Ўзбекистонга ташриф буюриб, у билан янада яқинроқ танишиш истагини билдирдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг