Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Иқтисод 12/03/2019 Швейцарияда тайёрланган метро поездлари мамлакатимизда ҳаракатини бошлайди
Швейцарияда тайёрланган метро поездлари мамлакатимизда ҳаракатини бошлайди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Швейцариянинг “Stadler” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вагонсозлик йўналиши бўйича икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш ҳудуддини ташкил этиш, Марказий Осиё бўйича экспортни йўлга қўйиш каби бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокамаси бўлди.

Тадбирда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан “Stadler” компаниясининг замонавий техника ва технологияларини саноат корхоналарида жорий этиш, электровознинг асосий тортиш тизими, бутловчи қисмларини мамлакатимизга етказиб бериш борасида таклифлар билдирилди. Йиғилишда Швейцарияда тайёрланган замонавий метро поездлари ва электричкалари ҳаракатини Ўзбекистонда жорий этиш борасида ҳам сўз борди. 

Учрашув сўнггида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга ҳам эришилди.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг