Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 16/02/2023 Шофирконликлар муаммолари ҳал этилмоқда
Шофирконликлар муаммолари ҳал этилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида давом эттирмоқда.

Ўн саккизта вазирлик ва идоралар, вилоят, туман секторлари, соҳавий ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар ва тезкор штаблар тузилиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ўрганилмоқда. 

“Маҳаллабай” юриб, уйма-уй аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида масъуллар иштирокида ўқув-семинарлари ўтказилди.

Бугунга қадар томунда 50 та маҳаллада 35 150 та хонадон, 638 та ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилган. 

Жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилди.

Хусусан, Шофиркон аҳолисига 695,4 тонна қўшимча суюлтирилган газ етказилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 89 та темир бетон таянчлар, 15 дона янги трансформаторлар ўрнатилди, 4 та трансформатор таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 14 та маҳаллада ишлар бошланган бўлиб, ҳозирга қадар 24 км тармоқ тортиш ишлари якунланди. Жами 49,8 км йўллар таъмирланди. Шундан, 6,1 км йўл асфальт қилинди, 39,7 км ички йўлларга шағал ётқизилди, 4 км йўл бетонлаштирилди. 

«Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида 481 нафар фуқарога 13,0 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 640 нафар фуқарога 1,7 млрд. сўм субсидия ажратилди.

425 нафар фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 295 нафари доимий иш билан таъминланди, 32 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 68 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 30 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди. 

«Аёллар дафтари»га киритилган 395 нафар аёлларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 35 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, 20 нафарига инкубатор, 51 нафар аёлларга мини печлар берилди, 18 нафар аёлларга уй-жой таъмири учун кўмак берилди.

«Ёшлар дафтари»га киритилган 84 нафар ёшларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 57 нафар ёшларга контракт тўловлари тўлаб берилди, 15 нафарига тикув машинаси берилди, 6 нафар фуқарога даволаниш ҳаражатлари қоплаб берилди. 

Ишлар давом эттирилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг