Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/05/2018 Шодиёр Маматқулов Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
Шодиёр Маматқулов Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида йигъилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб Маматқулов Шодиёр Абдувахидович тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.

Шодиёр Маматқулов 2008 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт Университетининг бакалавриатини, 2011 йил эса Банк-молия Академиясининг магистратурасини битирган.

Шодиёр Маматқулов иш фаолиятини 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг агросаноат мажмуаси қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий таҳлили ва молиявий бошқаруви бўлими иқтисодчиси сифатида бошлаган, кейинчалик бош иқтисодчи, бўлим ва бошқарма бошлигъи сифатида фаолият олиб броган. 2017 йил эса у Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг давлат харидларини назорат қилиш бўлим бошлигъи этиб тайинланди, кейинроқ эса Лойиҳалар ва импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш маркази техник иншоотлар бошқармаси бошлигъи сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари Арипов Қахрамон Турсунович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан бўшатилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг