Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2019 Шиналар учун дисклар ишлаб чиқариш корхонасига $1,5 млн. инвестиция киритилмоқда
Shinalar uchun disklar ishlab chiqarish korxonasiga $1,5 mln. investitsiya kiritilmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти ва Хитойнинг “Shijiazhuang Zhongxing Machinery Manufacture Co Ltd” етакчи диск ишлаб чиқарувчи компанияси ўртасида янги қўшма корхона ташкил қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Шу муносабат билан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида ташкил этилган учрашувда томонлар мазкур лойиҳага оид масалаларни муҳокама қилди.

Президентимизнинг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугун қишлоқ хўжалиги ва юк ташиш транспорти учун диск ишлаб чиқаришни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Янги қўшма корхонанинг низом жамғармаси 3,4 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Шундан 1,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси киритилиши белгиланган. Келишувга асосан корхонага 30дан ортиқ янги замонавий асбоб-ускуналар олиб келинади.

Шунингдек, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг дона ғилдирак дискни ишлаб чиқариб, мамлакатимизнинг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради. Бу саъй-ҳаракатлар орқали 100 га яқин янги иш ўрни яратилади.

Ушбу корхона 2020 йилнинг биринчи чорак якунида тўлиқ ишга тушурилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг