Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 08/11/2024 Шимолий пойтахт Ўзбекистонлик сайёҳларни ташриф буюришга таклиф қилади

Шимолий пойтахт Ўзбекистонлик сайёҳларни ташриф буюришга таклиф қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Санкт-Петербург дунёдаги энг гўзал шаҳарлардан бири бўлиб, у ўз меҳмонларига қизиқарли вақт ўтказиш учун кўплаб вариантларни таклиф этади. Ҳар бир инсон классик сайёҳлик жойларини харитада яқинда пайдо бўлган янгилари билан бирлаштириб, ўзига хос қизиқарли жойларни топиши мумкин.

Сайёҳлар Санкт-Петербург билан танишишни Петр давридаги бароккодан тортиб Шимолий модернгача асрлик меъморий ёдгорликлар тўпланган шаҳарнинг тарихий марказидан бошлайдилар. Меҳмонларга, шунингдек, музейларнинг бойлигини ва шаҳардаги гуркираган маданий ҳаёт ёқади. Петербургнинг ташриф қоғозларидан бири бу Давлат Эрмитажидир. Россиядаги энг қадимги ва энг машҳур хорижий санъат тўплами ўз моҳиятига кўра Лувр, Метрополитен, Британия музейи каби музейлар билан бир поғонада туради.

Императорлик Санкт-Петербургга саёҳатни Петергоф, Тсарское село, Павловск, Гатчина каби сарой-парк ансамблларига ташриф буюриб давом эттириш мумкин. Романовлар сулоласининг севимли қароргоҳларидан бири Тсарское Селодир. Унинг ҳудудида Буюк рус шоири Александр Пушкин ўқиган Тсарское Село лицейи, шунингдек, Қаҳрабо хонаси билан машҳур бўлган ҳашаматли Экатерина саройи жойлашган. Кўпчилик бу сеҳрли маконни кўришни орзу қилади ва ҳатто уни дунёнинг саккизинчи мўъжизаси деб атайди.

Санкт-Петербургда саёҳат қилиш учун кенг имкониятлар бу билан чекланмайди. Шаҳарда ҳар йили янги сайёҳлик ва маданий географиянинг креатив жойлари билан мегаполиснинг замонавий қиёфасини очиб берадиган янги йўналишлар пайдо бўлмоқда. Шаҳарда туризмнинг ўзига хос турлари ҳам фаол ривожланмоқда. Саёҳатчилар саноат объектлари бўйлаб ғайриоддий экскурсияга ташриф буюришлари, дам олиш кунларини соғломлаштириш курортида ўтказишлари ёки янги гастрономик кашфиётлар қилишлари мумкин. 

Петербург Россиянинг бошқа минтақалари билан танишиш учун идеал бошланғич нуқта бўлиши мумкин. "Икки шаҳар - миллион таассуротлар" лойиҳаси Санкт-Петербург ва Москвага ташриф буюриш билан ноодатий йўналишни тузишга ёрдам беради. Қаҳратон шимолий табиатнинг гўзаллигини, тарих ва маданиятнинг бойлигини кашф этишни истаганлар учун "Россиянинг кумуш маржонлари" деб номланган минтақалари бўйлаб саёҳатлар мос келади.

Тадбирларни режалаштирувчилар учун шаҳар ноёб кўргазма ва конгресс майдончалари, турли формат ва тоифадаги меҳмонхоналар, ривожланган транспорт тармоғи, кўплаб экскурсия дастурларини таклиф этади. Ҳар йили Россиянинг Шимолий пойтахтида турли миқёсдаги юзлаб бизнес форумлар ўтказилади. Шу жумладан, Петербург халқаро ротация тадбирларини ўтказишда катта тажрибага эга. Конгресс-кўргазма бюроси Невадаги шаҳарни ишбилармонлик туризми соҳасида тарғиб қилиш билан шуғулланади.

21-23 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Ипак йўлидаги туризм 2024" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасидаги шаҳар стендида Санкт-Петербургдаги жорий туристик таклифлар ҳақида кўпроқ билиб олишингиз мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг