Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 07/09/2023 Шифокорлар аёллар учун самарали консультация ўтказишни ўрганяпти
Шифокорлар аёллар учун самарали консультация ўтказишни ўрганяпти

«45+» ёш категориядаги аёлларни қандай самарали кўрикдан ўтказиш ва даволаш мумкин, ва бунинг учун қайси шифокорлар билан биргаликда ҳаракат олиб бориш керак? Ушбу саволларга Республика Акушерлик ва гинекология маркази томонидан ташкил этилган семинарлар цикли жавоб берди.

Дастлабки шундай ўқув 6 сентябрда пойтахтимизнинг Мирзо -Улуғбек тумани поликлиникаларининг 30 нафар шифокори учун ташки этилган эди. Бир кунлик семинар шакли Тошкент аҳолиси учун хизматлари зарур саналган шифокорларнинг иш ритми бузилмаслиги инобатга олинган ҳолда махсус танланган. Шу билан бирга, кўп сонли тиббиёт ходимларини янги билимлар билан қамраб олиш кўзда тутилган. 

Албатта, амалиёт ўтаётган шифокорларнинг тажрибаси етарли ва муҳимдир. Лекин тиббиётнинг муттасил ривожланиб боришини ҳисобга олган Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИАГИАТМ) одамлар ўзларининг бебаҳо бойлигини —

соғлигини ишонадиган кишиларнинг билимини доимо ошириб борувчи лойиҳаларни кўплаб амалга ошириб боряпти. 

«Аёл саломатлиги 45+» лойиҳаси жараёнида шифокорлар организмида ушбу даврда ўзгариш рўй бераётган бемор аёлларнинг янги саволлар, ва ҳатто муаммолар билан мурожаат қилган пайтида уларга тиббий маслаҳатлар бериш бўйича замонавий билим олади. Аёлнинг саломатлигида ва сезишида менопауза ўз коррективасини намоён этади. Ва бундай ҳолатда беморга нафақат тўғри маслаҳат бериш керак, шунингдек уни ўз вақтида керакли тор йўналишдаги мутахассисларга йўналтира олиш ҳам керак. Фанлараро ўзаро биргаликда ҳаракатланадиган масалалар ҳам семинар давомида ўрганилади. 

РИАГИАТМнинг «Аёл саломатлиги 45+» лойиҳаси семинарлари Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида ташкил этилади. Ва бундай семинарларга шифокор -терапевтлар, эндокринологлар, кардиологлар жалб этилади. Улар юрак-қон томиридаги хавфларни, менопауза синдромининг ўзига хос хусусиятларини, ва улар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишни, мурожаат қиладиган аёлларга маслаҳат беришга замонавий ёндашувларини ўрганиб чиқади. 

Ҳар бир оилада аёлнинг саломатлиги аёлнинг ўзининг ҳам, яқинларининг ҳам ривожланиши ва фаровон ҳаётининг муҳим омилларидан бири саналади. Ва шифокорларимиз замонавий билимни қанчалик ўзлаштирса, янги даврга қадам қўяётган аёллар ўзларида шунчалик ишонч ҳис этади, ва ҳаётини янада фаолроқ ва мазмунли давом эттиради. 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг