Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 19/06/2017 ШҲТ МАТТ Ижроқўми биносида Ҳиндистон ва Покистон давлат байроқлари кўтарилди
ШҲТ МАТТ Ижроқўми биносида Ҳиндистон ва Покистон давлат байроқлари кўтарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасининг биносида ШҲТнинг янги аъзо давлатлари – Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси давлат байроқларини кўратишга бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, ШҲТ МАТТнинг расмий вакиллари, хорижий давлатларнинг элчилари, Ўзбекистон ва чет эл ОАВ мухбирлари иштирок этди.

Маросимда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Анвар Насиров нутқ сўзлади. У биринчи навбатда тадбир иштирокчиларини муҳим сана – “ШҲТ куни” билан табриклади. Бундан 16 йил аввал айнан шу куни Шанхайда олти давлат – Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон раҳбарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотини тузиш тўғрисидаги декларацияни имзолашган эди.

А.Насиров қайд этдики, “Тошкент саммити якунларига кўра имзоланган меморандумларни амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 9 июнь куни Остонада давлат раҳбарлари Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилиши тўғрисидаги тарихий қарорни қабул қилишди.

Қувонарлиси шундаки, айнан ШҲТ кунида биз ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси ҳудудида янги аъзо давлатларнинг байроқларини кўтариш маросимида иштирок этмоқдамиз. Бугун Пекин шаҳридаги ШҲТ Котибиятида ҳам худди шундай тадбир ўтказилмоқда.

Қадрли дўстлар! Ҳиндистон ва Покистоннинг жаҳон майдонидаги улкан салоҳиятлари ҳисобга олинса, уларнинг ШҲТ фаолиятидаги иштироки минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, транспорт, инвестиция, туризм жабҳаларидаги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа йўналишлардаги алоқалар учун принципиал янги имкониятлар яратади.

Ишонамизки, бизнинг янги ҳамкорларимиз ҳам Минтақавий аксилтеррор тузилмани ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшишади.

ШҲТ фаолиятида аъзо давлатларнинг тенг ҳуқуқлилиги ўзгармасдир ва қарорларни консенсус йўли билан қабул қилиниши тўғрисидаги қоида бунинг аниқ тимсоли бўла олади. Ушбу қоида Ташкилот бутун конструкциясининг “пойдевори” ва асосий тамойили ҳисобланади ҳамда у ШҲТ Хартиясида мустаҳкамлаб қўйилган.

Хартия ҳамда Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага таянган ҳолда ШҲТ давлатлари ўзаро ишонч, тенглик, маслаҳатлашувлар, цивилизациялар ва маданиятлар хилма-хиллигини ҳурмат қилиш, шунингдек биргаликдаги тараққиётга интилишга асосланган “Шанхай руҳига” сўзсиз амал қилишади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни ечишда блоклар, мафкуралашган ва қарама-қарши туриш ёндашувларидан ҳоли бўлган ҳамкорлик йўлига риоя қилади.

Сўзим сўнггида Ўзбекистон томони ва ШҲТдаги барча ҳамкорларимиз номидан Ҳиндистон билан Покистонни қутлашга ҳамда “Шанхай оиласига хуш келибсиз” дейишга, ШҲТнинг асосий ва тармоқ органлари ишини буткул янги форматда ташкил қилувчи ШҲТнинг янги раиси – Хитой Халқ Республикасига омад тилашга ижозат бергайсизлар

Ўзбекистон, ўз навбатида, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг янада ривожланиш ва равнақ топиши учун ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг