Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 29/09/2016 ШҲТ Бош котиби: “Ўзбекистондаги Президент сайловлари бутун минтақада ва ШҲТ маконида катта аҳамиятга эга”
ШҲТ Бош котиби: “Ўзбекистондаги Президент сайловлари бутун минтақада ва ШҲТ маконида катта аҳамиятга эга”
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюси чоғида шу йил декабр ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.

Р.Алимовнинг маълум қилишича, жорий йил 18-сентябрь куни ШҲТ Бош котибининг номига Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясидан таклифнома келган. Унда 2016-йил 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида кузатувчи сифатида қатнашиш таклифи ўз ифодасини топган. Президент ёки парламент сайловлари ҳамда референдумларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидан кузатувчилар миссияси тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига биноан, котибият Миллий мувофиқлаштирувчилар Кенгаши билан келишган ҳолда мазкур миссияни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.

ШҲТга аъзо давлатлар миллий мувофиқлаштирувчиларининг жорий йил Пекинда бўлиб ўтган сўнгги мажлисида Ўзбекистонга миссия юборишга қарор қилинди. Котибият ШҲТ кузатувчилари миссиясини шакллантириш билан боғлиқ ишларни бошлади.

“Ўзбекистондаги Президент сайловлари, энг аввало, дўст ўзбек халқи учун, шунингдек, бутун минтақада ҳамда ШҲТ маконида катта аҳамиятга эгадир, деди ШҲТ Бош котиби. Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тузилишининг бошида турган, ташкилотнинг барпо этилиши ҳамда ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган ва қўшмоқда”.

“Биз Ўзбекистоннинг ШҲТ фаолиятида бундан кейин ҳам фаол иштирок этишига ва унинг кўп томонлама ҳамкорлигимиз ривожига янада кўп ҳисса қўшишига катта умид боғлаймиз”, деди Р.Алимов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг