Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев «Яндекс» компаниясининг глобал бош директори Даниил Шулейко билан учрашув ўтказди.
Учрашувда такси агрегаторлари орқали йўловчилар ташиш соҳасида фискализация натижалари муҳокама қилинди. Солиқ маъмуриятчилигининг шаффоф механизмларини жорий этиш солиқ тушумларининг ҳажмини сезиларли даражада оширишга имкон берди.
2024 йилда солиқ тушумлари суммаси 100 миллиард сўмни ташкил этиши режалаштирилган эди. Аммо 10 ой давомидаёқ 125 миллиард сўмлик тушум таъминланди. Бу эса қўшма ишларнинг самарадорлиги ва ушбу соҳада шаффоф солиқ инструментларини жорий қилиш муҳимлигини тасдиқлайди.
Томонлар бозорнинг шаффофлигини таъминлаш ва хизматлар секторининг бошқа йўналишларини қонунийлаштиришга қаратилган ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.