Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 10/06/2020 Шерзод Aсадов видеоконференцалоқа шаклида Польша Республикаси элчиси билан музокара ўтказди
Шерзод Aсадов видеоконференцалоқа шаклида Польша Республикаси элчиси билан музокара ўтказди

2020 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Aсадов видеоконференцалоқа шаклида Польша Республикаси Фавқулодда ва Мухтор элчиси Петр Ивашкевич билан музокара ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Польша муносабатларининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Жорий йил биринчи чорагида ўзаро савдо айланмасининг ўсганлиги, у 2019-йилнинг айни кўрсатгичига нисбатан 30 фоиздан кўпроққа ошгани мамнуният билан қайд этилди.

Музокараларда бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг