Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 26/10/2016 Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди.

Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига Ўзбекистон раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганига миннатдорчилик билдирди.

У шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдириб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг