Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/08/2018 Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келди
Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Э.Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президентимиз бугун Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади. Саммитда Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг