Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 16/11/2016 Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хуб шаҳрида (Белуджистан провинцияси) содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга самимий таъзия бидирилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг