Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 25/09/2016 Шавкат Мирзиёев “Лукойл” Президенти билан учрашди
Шавкат Мирзиёев “Лукойл” Президенти билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев “Лукойл” Президенти Вагит Алекперов билан учрашди.

Мазкур учрашув Россия компанияси томонидан Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилаётган Бухоро вилоятида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар нефть-газ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Учрашув давомида Шавкат Мирзиёев Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилишининг боришидан мамнунлигини билдирди.

Алекперовнинг қайд этишича, “Лукойл” Ўзбекистоннинг нефть-газ тармоғида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар доирасида олган барча мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширади.

Компания 2020-йилгача Ўзбекистонда йилига 17-18 млрд. кубометр атрофида газ қазиб олишни режалаштирган. Компания инвестициялари ҳажми 8 млрд. АҚШ долларидан ортиб кетади.

2016-йилнинг апрель ойида “Лукойл” компанияси йилига 8,1 млрд. кубометр газ қазиб олиш қувватига эга бўладиган Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилишини бошлади. Заводнинг дастлабки маҳсулотларни 2018-йилдан бера бошлайди. Мазкур лойиҳага сарфланган инвестицияларнинг умумий ҳажми 3,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

“Лукойл” компаниясининг ҳозирги даврга қадар Ўзбекистондаги лойиҳаларга киритган инвестицияси ҳажми 5,5 млрд. АҚШ долларидан ортиб кетди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг