Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 22/08/2020 Шавкат Мирзиёев: Корхоналарнинг «юраги» - муҳандис, конструкторлар
Шавкат Мирзиёев: Корхоналарнинг «юраги» - муҳандис, конструкторлар

 

Давлатимиз раҳбари Бектемир туманидаги “Metal Processing” масъулияти чекланган жамиятда тайёрланаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.

 

Умумий қиймати қарийб 34 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа саноатни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини тўлдиришда жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки тўқимачилик технологиялари ҳар беш йилда ўзгариб туради. Бундан ташқари, деталлари эскиради ё бузилади. Илгари оддий қисмлар ҳам четдан олиб келинарди.

 

“Metal Processing” МЧЖда тўқимачилик корхоналари буюртмаси асосида дастгоҳлар учун қоплама ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 12 та йирик текстиль мажмуаси билан ҳамкорлик ўрнатилган.

 

- Узоқ йиллар давомида вазият шундай эдики, машаққат билан етиштирган пахтамиздан фойдани бошқалар кўрарди. Кейинги пайтларда унинг юртимизда қайта ишлаш даражаси кескин ошди. Тўқимачилик кластерлари пайдо бўлди. Уларнинг замини - пахтани қайта ишлаш. Бунинг учун эса илғор техникалар, сервислар керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Корхонада 85 нафар мутахассис фаолият олиб боради. Швейцариянинг “SkillSonics International AG” компанияси билан ҳамкорлик асосида металлга ишлов беришда жаҳон стандартларидан фойдаланиб келинмоқда.

 

- Бундай корхоналарнинг «юраги» - муҳандис, конструкторлар. Афсуски, бизда кўп заводларнинг шундай «юраги» йўқ. Ақлли мутахассисларни топиб, қўллаб-қувватласак, маҳаллийлаштиришга катта ҳисса қўшади, - дея таъкидлади Президент.

 

Шу ерда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кафедралари бўлимини очиб, амалиётни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Кооперация асосида буюртмани кўпайтириш, корхона рентабеллигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг