Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 17/02/2018 Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлатимиз раҳбари 17 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди.

Ушбу марказ 2017 йил 30 декабрда фойдаланишга топширилган. Бу ерда ёшларнинг талаб ва қизиқишларидан келиб чиқиб 16 тўгарак ташкил қилинган. 800 ўринли мажлислари зали, конференция ва кино заллари, ходимларнинг хизмат хоналарида замонавий шароитлар яратилган.

Президентимиз марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бажарилган ишларни юқори баҳолаб, бу ерда яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг