Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 30/04/2019 Шавкат Мирзиёев Бойсун туманида оқсоқоллар билан суҳбатлашди
Shavkat Mirziyoyev Boysun tumanida oqsoqollar bilan suhbatlashdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Давлатимиз раҳбари Бойсун туманига ташрифи чоғида кекса авлод вакиллари, туман фахрийлари билан учрашув ўтказди.

Самимий суҳбатда мамлакатимиз, жумладан, Сурхондарё вилояти ва Бойсун туманини янада ривожлантиришга инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудуддаги муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, халқимиз турмуш даражасини ошириш ва ёшлар маънавиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодиётни ривожлантириш баробарида маънавият ва маданият соҳаларига эътиборни кучайтириш, бахшичиликни янада кенг тарғиб этиш лозимлиги таъкидланди.

Манба: President.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг