Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 27/04/2019 “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш низоми тасдиқланди
“Sharq taronalari” xalqaro musiqa festivalini o'tkazish nizom tasdiqlandi

Ташкент, Узбекистан (УзДаилй.уз) – Ҳукумат қарори (354-сон, 25.04.2019 й.) билан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида Маданият вазирлиги томонидан ўтказилади.

Танловда иштирок этувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

концертларда чяиқиш тажрибасига эгалиги;

танлов ва фестивалларда қатнашганлиги;

маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фестиваль дирекциясининг тавсияномасига эгалиги;

ёши 18 ёшдан юқори бўлиши.

Танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнигача инфо@шарқтароналари.уз манзилига ҳужжатларни юбориши лозим.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг