Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 июль куни Хитойнинг Тянсзин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Хитой Халқ Республикаси транспорт вазири жаноб Лю Вей раислик қилди.
Йиғилишда транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этди.
Йиғилиш иштирокчилари транспорт алоқаларини кенгайтириш, халқаро логистика йўлакларини ривожлантириш, тўсиқларни қисқартириш ва транспорт соҳасида рақамли ечимларни жорий этиш масалаларини муҳокама этишди.