Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шаҳрисабз аэропорти 13-25 март кунлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, 2025 йил 13 март Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 2025 йил 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий АТР-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг