Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 23/08/2016 Севара Ахбаева: IUT тайёрлов курслари менга муваффақиятли бўлишга ва грант ютиб олишимга кўмак берди
Севара Ахбаева: IUT тайёрлов курслари менга муваффақиятли бўлишга ва грант ютиб олишимга кўмак берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Севара Ахбаева Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) “Компьютер ва дастурий инжиниринг» йўналишига қабул қилинди. У кириш имтиҳонлари натижасига кўра биринчи ўринни эгаллади ва университет таъсисчилари грантларидан бирини қўлга киритди.

Шу билан бирга, у IUT тайёрлов курсининг битирувчисидир. У тайёрлов курсларининг якуний имтиҳони натижасига кўра ҳам энг юқори балл йиғди ва университетга тўғридан-тўғри қабул қилинди.

Энг қизиғи шундаки, Севара Ахбаева ахборот технологиялари йўналишидаги ўқишни танлади. Бу эса ҳозир камдан кам учрайдиган ҳолат. Одатда қизлар бошқа касбларни танлашади, муҳандис касбини эмас. Бу қизлар математика ёки физикага қизиқиш билдирмайдилар деган нотўғри фикрлаш билан боғлиқ.

Севара Ахбаеванинг сўзларига кўра, таълим соҳасидаги ютуқларга эришишида унинг ота-онаси муҳим роль ўйнайдилар. “Бизнинг оиламизда олий маълумотли мутахассис бўлишни муҳим деб ўйлаймиз. Менинг отам, Нурлан Ахбаев, Тошкент давлат аграр университетини, онам, Мухаббат Ахбаева, эса Тошкент фармацевтика университетини якунлаганлар. Шу туфайли ва менинг келажагим порлоқ бўлиши учун улар менинг нуфузли университетда таълим олишимни қўллаб-қувватладилар”.

“Ота-онамнинг изларидан бориб, мен ҳам олий маълумотли бўлишга аҳд қилдим, аммо уларга солиштирганда бошқа – ахборот технологиялари йўналишини танладим”, - деди у.

“Мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқишга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси Академик лицейининг иккинчи курсида ўқиб юрган кезларим қарор қилгандим. Ҳозир мен шуни англадимки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети мен ўқишни истайдиган жой”, - деди у.

“Нима учун мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университетини танладим? Менинг фикримча, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ўзбекистондаги етакчи университетлардан биридир ва олий ўқув юртида яхши билим олиш ва етук IT мутахассиси бўлиши мумкин. Шу билан бирга, университетда хорижлик профессорларнинг дарс бериши ҳам менинг танловим учун муҳим омил бўлди. Ўйлайманки, улар менинг келажакдаги фаолиятим учун керакли билим ва тажриба бера оладилар”, - дея айтди у.

“Мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг тайёрлов курсларида 9 ой давомида таълим олдим. Бу ерда мен ўз олдимга қўйган мақсадларимга эришиш учун керак бўлган билимларни олдим. Тайёрлов курсларининг якуний натижаларига кўра, мен энг юқори баллни олдим ва университетга контракт асосида қабул қилиндим. Аммо, мен ушбу ютуғимдан чекланиб қолмадим ва университет кириш имтиҳонларида грантни ютиб олишга интилдим. Бахтимга, кириш имтиҳони натижасига кўра ҳам биринчи ўринни қўлга киритдим”, - таъкидлади Севара Ахбаева.

“Тошкент шаҳридаги Инҳа университети тайёрлов курслари менинг кириш имтиҳонларига тайёрланишимда муҳим ва ижобий роль ўйнади. Ушбу курслар ҳақидаги маълумотни мен газетадан олдим ва ҳеч қандай шубҳасиз курсларга рўйхатдан ўтдим. Курслар давомида мен университетдаги муҳит билан танишдим. Бизга самарали ва профессионал ўқитиш методикасига эга бўлган ўқитувчилар таълим беришди”, - қўшимча қилди у.

“Келажакда ота-онам менга ёрдам бергани каби, укамга ҳам олий маълумот олиш ва касб танлашда ўз кўмагимни бериш ниятим бор”, - деди Севара Ахбаева.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг