Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Сенатда Венгрия парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати девони раҳбари Қудрат Нуруллаевнинг Венгрия Миллий мажлиси (парламенти) бош директорининг иқтисодиёт ва парламент иши бўйича ўринбосари Эмил Бакош бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида парламентлараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қонун ижодкорлиги, парламент фаолиятини ташкил этиш ҳамда қонун чиқарувчи органлар аппаратлари ўртасида тажриба алмашиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.