Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/12/2018 Сенатда ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Сенатда ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 30 ноябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Светлана Артикованинг ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг одам савдосига қарши кураш масалалари юзасидан маслаҳатчиси Татьяна Котляренко билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар беради.

Одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олишда, шунингдек мазкур йўналишдаги тегишли стратегиялар ва чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ тузилмалари, жумладан Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан алоқаларини кенгайтириш масаласи муҳокама этилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ҳукуматлараро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорлиги йилдан-йилга кенгайиб бораётганлиги қайд этилди.

Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ билан ҳамкорлик ҳақида сўз борганда бу борадаги ишлар самарадорлигини таъминлаш учун одам савдосидан жабрланиши мумкин бўлган аҳолининг заиф гуруҳлари иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришни, уларнинг одил судловга эришиш бўйича ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашни назарда тутадиган қонунчиликни янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, одам савдосидан жабрланганларни ватанига хавфсиз қайтариш билан боғлиқ муаммолар, стандартлар ва бу борадаги муваффақиятли тажриба тўғрисида мутахассислар хабардорлигини ошириш, одам савдоси масалалари билан шуғулланувчи ташкилотларни ва шахсларни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги стандартлар, одам савдосидан жабрланганлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга оид сиёсат ва чора-тадбирлар билан таништириш ҳамда уларни амалда қўллашни таъминлаш муҳим экани таъкидланди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг