Валюта курслари 17/03/2025
$1 – 12953.20
UZS – 0.12%
€1 – 14058.11
UZS – -0.13%
₽1 – 151.13
UZS – 0.76%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2025 Сенатда Беларусь элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Беларусь элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 14 март куни Олий Мажлис Сенатида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари О.Маматкаримов Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси А.Огородников билан учрашди.

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди. Икки мамлакат ўртасидаги йиллик савдо айланмаси 600 млн АҚШ долларидан ошгани таъкидланди.

Беларусь элчиси Минскда ўтказилган биринчи Беларусь–Ўзбекистон туристик форуми ҳақида маълумот бериб, жорий йилда Тошкентда Иккинчи форум ўтказилиши режалаштирилганини қайд этди. Шунингдек, шу йилнинг 20-21 август кунлари Витебск шаҳрида учинчи Беларусь–Ўзбекистон аёллар форуми бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Шунингдек, учрашувда 5-9 апрель кунлари Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўтказилиши ва унда 190 га яқин давлатдан 2 мингга яқин парламент аъзолари иштирок этиши муҳокама қилинди. Беларусь делегацияси мазкур тадбирда юқори даражада қатнашишини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг