Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/07/2020 Сенат Раиси Олий суд Пленуми мажлисида иштирок этди
Сенат Раиси Олий суд Пленуми мажлисида иштирок этди

 

2020 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.

 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисни парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, фуқароларнинг суд органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, ушбу ҳужжат суднинг ҳақиқий адолат қўрғонига айланиши ва суд тизимини демократлаштириш учун муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

 

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини барча судьяларга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа идоралар ходимларига етказиш, аҳоли ўртасида тушунтириш зарурлигига эътибор қаратилди. Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида кодекслар ҳамда қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги борасида сўз юритилди.

 

Халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш, “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” халқаро ноҳукумат ташкилоти ва бошқа халқаро рейтинг ташкилотлари индексларида Ўзбекистоннинг ўрни кўтарилишига эришиш зарурлиги қайд этилди.

 

Шу билан бирга, Сенат Кенгаши қарори билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига уларнинг мажлисларида тегишли суд раисларининг ахборотини ҳар чоракда эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилгани таъкидланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг