Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/09/2020 Сенат Раиси: Илмий ташкилотлар ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш зарур
Сенат Раиси: Илмий ташкилотлар ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш зарур

 

– Сўнгги йилларда илм-фан соҳасининг ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Йиллар давомида соҳада тўпланиб қолган ва ўз ечимини кутаётган масалалар ўз ечимини топмоқда.

 

Соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида республикамиз куни кеча эълон қилинган Глобал инновацион индексида 131 та мамлакат орасида 93-ўринни эгаллаб, 2015 йилга нисбатан 29 поғона юқорига кўтарилди.

 

Шу билан бирга, илм-фан соҳасини ривожлантиришда эътибор қаратиш лозим бўлган айрим масалалар ҳам мавжуд.

 

Хусусан, илмий ташкилотлар ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш зарур. Аксарият илмий ташкилотлар фан йўналишларида монополистга айланиб қолган.

 

Бундан ташқари, илм-фанни молиялаштиришда хусусий сектор улушини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўриш лозим. Хусусий секторни фундаментал тадқиқотларнинг олиб борилишига қизиқтириш зарур. Японияда 90 фоиз тадқиқотлар хусусий сектор томонидан молиялаштирилади. Бу борада Япония тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ.

 

Танзила НАРБАЕВА, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг