Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Сенаторларнинг фикрича, ушбу ҳужжатларнинг ратификация қилиниши мамлакатимизнинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларини янги стратегик босқичга олиб чиқади, кенг қамровли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини кучайтиришга, янги бозорларни ўзлаштиришга, тўқимачилик маҳсулотлари савдосини халқаро кўламда янги босқичга олиб чиқишга, шунингдек, энергия тежовчи технологияларни ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.