Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/10/2017 Сайёр қабулларда муаммолар очиқчасига айтилмоқда
Сайёр қабулларда муаммолар очиқчасига айтилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ташкил этилди.

– Маҳалламизда электр энергияси тез-тез ўчиб туради, – дейди сайёр қабулда иштирок этган “Ислом шоир” маҳалласида истиқомат қилувчи Дурдона Мирзаева. – Бундан ташқари, маҳалламиздаги “Ёшлик” кўчаси ёғингарчилик пайтида юриб бўлмас ҳолатга келиб қолади. Бу эса мактабга бораётган фарзандларимизга ноқулайликлар туғдирмоқда. Маҳалламиз аҳли номидан мутасадди идораларга бир неча марта мурожаат қилган эдик. Аммо улардан тайинли жавоб ололмадик. Мазкур муаммони O‘zLiDeP депутатлари назоратга олишса, яхши бўларди.

Д.Миразаеванинг мазкур мурожаати юзасидан шу жойнинг ўзида вилоят электр тармоқлар корхонасига депутатлик сўрови юборилди.

– Мен ҳам шу маҳаллада истиқомат қиламан, – дейди фуқаро Парда Рустамов. – Ҳудудимиздаги деҳқон бозорининг аҳволи талабга жавоб бермайди. Қолаверса, шаҳар марказига қатнайдиган транспорт воситалари ҳам кам. Бу эса аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда. Бу масала мутасаддиларга равшан бўлсада, улар бунга беэътибор. Сайёр қабул орқали муаммомизга ечим топиш илинжидамиз...

Таъкидлаш керак, сайёр қабул давомида фуқаролардан 10дан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Шикоятларнинг аксарияти алоҳида ўрганиб чиқишни талаб этади. Шу боис барча масалалар юзасидан мутасаддиларга депутатлик сўровлари юборишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг