Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Иқтисод 05/02/2025 Саха Республикаси тадбиркорлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Саха Республикаси тадбиркорлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Саха (Якутия) Республикаси ҳукумати раиси ўринбосари Ким Борисов билан учрашув ўтказди.

Саха Республикаси Россия Федерациясининг йирик ҳудудларидан бири бўлиб, табиий ресурсларга бой. Республика олмос, олтин, нефть, газ каби қимматбаҳо ва стратегик хом ашёларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариши ва логистика соҳаларида ҳам ривожланиш салоҳияти юқори.

Учрашувда томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, заргарчилик, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Музокаралар якунида Саха Республикаси бизнес доиралари делегациясининг апрель ойида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Бу ташриф икки томонлама бизнес алоқаларини ривожлантириш, янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг