Бугунги кунда Ўзбекистонда 238,5 минг тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг улушига республиканинг умумий экспорт ҳажмидан қарийиб 30 % тўғри келади. Экспортнинг тузилмаси ва географиясини диверсификация қилиш, экспорт қилиш салоҳиятини кенгайтириш 2017-2021 йиллардаги Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Таъкидлаш жоиз-ки, маҳсулотни янги бозорларга экспорт қилиш эҳтимолдаги олди-сотди бозорларларнинг дастлабки чуқур маркетинг таҳлилларини ўтказиш, хорижий ва минтақавий талабларни баҳолаш, маҳсулотнинг ташқи кўриниши, нарҳининг шаклланиши ва уни илгари суришга оид стратегик қарорларнинг қабул қилиш кабиларни кўзда тутади. Мазкур вазифаларни ечишда эса муайян малакалар, молиявий ва меҳнат харажатлари талаб қилинади. Бундан келиб чиққан ҳолда, савдо-сотиқни қўллаб-қувватловчи миллий институтлар томонидан тадбиркорларга ташқи олди-сотди бозорига чиқиш масалалари юзасидан маслаҳатлар бера олишлари ўта муҳимдир.
Икки кунлик тренингнинг асосий мақсади - иштирокчиларни олди-сотди бозорларининг шарҳини тайёрлашлари ҳамда истиқболли экспорт бозорларига чиқиш стратегияларини ишлаб чиқишлари учун савдо ва бозорга оид муъламотларни таҳлил қилишнинг замонавий воситалари билан таништиришдир.
Шунингдек, тренинг доирасида олди-сотди бозорларининг конъюнктурасини ўрганиш ва “маркетинг-микс” концепцияси асосида бозорнинг маркетингга оид ихтисослашувини босқичма босқич тайёрлаш бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
Экспорт маҳсулоти учун мақсадли бозор, рақобат даражаси, бозорга кириш шартлари шунингдек, маҳсулот сифати ва унинг қадоғига бўлган талабларни аниқлаш имконини тақдим этадиган “Trade Map” ва “Market Access Map” Халқаро савдо маркази (ХСМ)нинг замонавий воситаларидан фойдаланиш каби сессиялар тренинг дастуридан жой олган.
Ушбу тренинг ХСМ тренерлари сифатида муваффақиятли таҳсилдан ўтган ва гувоҳнома олган Ўзбекистон Ресупбликаси Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва “Uztrade” АЖнинг вакиллари томонидан олиб борилди.
Натижаларда кутилиши-ча, тажриба билан ўртоқлашиш жараёни давом этади ва ушбу тренинг иштирокчилари олган билимларини экспорт қилувчи корхоналар билан баҳам кўрадилар ҳамда ортирган кўникмаларини ўз тадбиркорлик фаолиятларида фаол қўллайдилар ва сотув бозорларини диверфикатсиялашга ва экспорт хажмини ортира олишга муваффақ бўладилар.
БМТТД савдони ривожлантириш соҳасидаги фаолияти 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ тарзда ва БМТ аъзо-мамлакатлари томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадига эришиш учун амалга оширилади.