Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонда Саудия Арабистони Қироллиги билан барча соҳалардаги икки томонлама муносабатларни, шу жумладан парламент муносабатларини ривожлантиришга муҳим аҳамият берилишини қайд этди.
Шунингдек учрашувда икки томонлама парламент алоқаларининг бугунги ҳолати ва уларни мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Томонлар Саудия Арабистони Қироллиги парламент делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга янги туртки беришига ишонч билдирдилар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.