Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 10/11/2016 “Sanofi” ва “Ўзфармсаноат” АК дори воситаларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини бошлади
“Sanofi” ва “Ўзфармсаноат” АК дори воситаларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондаги “Sanofi” компанияси ва “Ўзфармсаноат” АК Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Ўзбекистонда дори воситаларни маҳаллий ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳасининг ишга туширилганлигини эълон қилади. Лойиҳанинг биринчи қадами – гриппга қарши вакцина бўлиб, кейинчалик бунинг ортидан бошқа дори воситаларини ишлаб чиқарилиш жараёнининг маълум бир бошқичларини маҳаллийлаштириш йўлга қўйилади.

Бу лойиҳага Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг олтинчи сессиясида имзоланган Англашув Меморандуми доирасида асос солинган. Ушбу Меморандум ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий ва технологик ҳамкорликнинг кенгайтирилишини ҳам назарда тутади.

Матбуот анжумани доирасида барча истаган меҳмонлар, журналистлар ва матбуот анжумани қатнашчиларига “Ўзфармсаноат” АК кўмагида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган гриппга қарши бепул эмланиш имконияти яратиб берилди.

“Ўзфармсаноат” АК Бошқарув Раиси Мирзоназим Дусмуратов, қайд этиб ўтди: “Ўзфармсаноат” АК фармацевтика саноати корхоналарининг давлат-акциядорлик концерни бўлиб ҳисобланади. Бизнинг мақсадларимиздан бири бўлиб аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида истеъмолчи талабларига мос дори воситаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқаришдир. “Ўзфармсаноат” АК “Sanofi” компанияси билан ҳамкорликда “Био вакциналар” МЧЖда маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ишлаб чиқариш майдони “Sanofi” компаниясининг сифат бўйича аудити томонидан маъқулланди. Биринчи маҳаллийлаштирилган дори воситаси гриппга қарши вакцина бўлди, ва у “Ваксигрип” савдо номи билан эркин муомалага чиқарилди”.

Гулнора Холматова, “Sanofi” Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Бош бошлиғи қайд этиб ўтди: “Англашув Меморандумига мувофиқ, “Sanofi” компанияси Ўзбекистон аҳолисининг фаровонлиги учун ўзининг нафақат эмлаш, балки дори воситалари билан даволаш соҳасидаги ўз тажриба ва кўникмалари билан бўлишишга тайёр, шунингдек арзон нархларда Европанинг сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини яратиб беради.

“Sanofi” компанияси маҳаллий эҳтиёжларни қондириш мақсадида, ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисмини Ўзбекистонда маҳаллийлаштиришни ташкил этиш орқали мамлакатимизнинг юксак салоҳиятини тан олган равишда, ўзини узоқ йиллик ишончли ҳамкор сифатида кўрмоқда”.

Биринчи тўлқин сифатида гриппга қарши вакциналарни ишлаб чиқариш жараёнининг маълум бир босқичларини маҳаллийлаштириш йўлга қўйилади. Келажакда, маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ юрак-қон томир ва эндокрин тизимларидаги, шунингдек меъда-ичак йўлларининг сурункали касалликларига қарши дори воситаларини ишлаб чиқарилади.

Гриппга қарши вакцина “Sanofi” глобал вакциналар бўлимига тегишли “Sanofi Paster” томонидан ишлаб чиқарилади. Ҳар йили “Sanofi Paster” 1 миллиард дозадан ортиқ вакцина ишлаб чиқариб, жаҳон миқёсида 500 млн.дан ортиқ инсонларга эмланиш имкониятини яратиб беради.

Нормундс Земвалдис, Марказий Осиё ва Беларусиядаги “Sanofi Paster” бўлимининг раҳбари, айтишича: “Саноатда жаҳон этакчиси сифатида, “Sanofi Paster” 20 та бошқариладиган инфектсион касалликлардан ҳимоя қилувчи вакциналарнинг кенг портфелини таклиф этади. Гриппга қарши вакцина катталар ва 6 ойдан ошган ёшдаги болаларда қўллаш мумкин. Вакцина юборилганидан сўнг ЖССТ тавсиясига асосланган, вакцина таркибига кирувчи грипп вируси антигенларига қарши иммунитет шаклланади. Вакцина бутун дунё бўйлаб 150 дан ортиқ мамлакатларда ишлатилади. Ўзбекистонда биз гриппга қарши вакцина билан чекланиб қолмай, балки вакциналар портфелини кенгайтирилишини мўлжалламоқдамиз”.

Дилором Турсунова, Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармасининг бошлиқ ўринбосари: “ЖССТ маълумотларига кўра, грипп глобал миқёсда тарқалган бўлиб, ҳар йилги касалланиш кўрсаткичлари катталар орасида 5-10%, болалар орасида 20-30% ни ташкил этмоқда. Касаллик асосан юқори хавф гуруҳлари (жуда кичик ёшдаги болалар, қариялар ёки сурункали касал одамлар) орасида госпитализация ва ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Эмлаш - миллий хавфсизлик кафолати. Ушбу ишлаб чиқариш Ўзбекистон Республикасида ЖССТ тавсия этадиган қамров даражасида эмлашни ташкиллаштиришга имконият яратиб, ўз фуқароларини ўта хавфли инфекциядан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Шу муносабат билан матбуот анжумани доирасида “Ўзфармсаноат” АК кўмагида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан барча матбуот анжумани иштирокчиларига ўзларини гриппдан ҳимоя қилиш имконияти яратиб берилди”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг