Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 27/03/2017 Саноат ярмаркаси ўз ишини март ойида бошлайди
Саноат ярмаркаси ўз ишини март ойида бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўз ишини 2017 йилнинг март ойида бошлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “2017 йилда халқаро саноат ярмарка ва кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси икки босқичда ўтади.

Тармоқ саноат ярмаркалари биринчи босқичда 2017 йилнинг март-июнь ойларида бўлиб ўтади, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси иккинчи босқичда 2017 йилнинг 2-8 ноябрь ҳамда 15-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Мазкур форумни ўтказишдан асосий мақсад ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, ҳамкорларни излашда ёрдам бериш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ўз маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида хўжалик шартномаларини тузишдан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг