Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 23/03/2019 Самбочиларимиз Жаҳон кубогининг биринчи кунида 6 та медаль олишди
Самбочиларимиз Жаҳон кубогининг биринчи кунида 6 та медаль олишди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Москва шаҳридаги муҳташам «Лужники» Олимпия комплексида самбо бўйича жаҳон кубоги старт олди. Мусобақанинг биринчи кун баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.

Спортчиларимиз ушбу кун доирасида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди. Зафар Аллаберганов (-68 кг, жанговор самбо) ҳамда Сирожиддин Анорқулов (-57 кг, жанговор самбо) барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлишган бўлса, Бекзод Нурматовга (-82 кг, жанговор самбо) ҳал қилувчи беллашувда омад етишмади. Шунингдек, Улуғбек Раҳмонов (-82 кг), Зуҳрахон Маъмуржонова (-52 кг) ҳамда Тимур Худойқулов (-68 кг) ўз вазнларида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

Шу тариқа самбочиларимиз биринчи кунни 6 та медаль билан якунладилар. Эртага мусобақанинг иккинчи кун доирасида яна бир нечта умидли спортчиларимиз иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг