Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 24/03/2019 Самбочиларимиз жаҳон кубогини умумжамоа бўйича иккинчи ўринда якунлашди
Самбочиларимиз жаҳон кубогини умумжамоа бўйича иккинчи ўринда якунлашди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Россиядаги муҳташам «Лужники» спорт мажмуасида самбо бўйича жаҳон кубоги беллашувлари якунланди. 22-23 март кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этишди.

Турнирнинг иккинчи кун дастурида самбочиларимиз 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришди. Зарнигор Ўрмонова (56 кг), Шерзод Расулов (62 кг, жанговор самбо), Неъмат Ёқубов (90 кг, жанговор самбо), Истам Қудратов (74 кг, жанговор самбо), Ҳакимжон Исмоилов (+100 кг, жанговор самбо) кумуш медаль қўлга киритган бўлсалар, Аббос Жалолов (74 кг) ва Икром Абдукаримов (52 кг, жанговор самбо) бронза медали эгаласига айланишди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи кун беллашувларида терма жамоамиз вакиллари 2 та отлин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишган эди. Шу тариқа делегациямиз жорий мусобақада 2 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Эътиборлиси, жанговор самбо йўналишида умумжаоа бўйича иккинчи ўринни қўлга киритдик.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг