Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 09/10/2023 Самарқандда обод маҳаллалар кўпаймоқда
Самарқандда обод маҳаллалар кўпаймоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан республикамизнинг барча вилоятларида «Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай манзиллардан бири Самарқанд вилоятидир. Дастурга вилоятнинг 4 та маҳалласида – Каттақўрғон туманидаги «Чўянчи», Оқдарёдаги «Янгиқўрғон», Пастдарғомдаги «Олти қаҳрамон» ва Иштихондаги «Чағатой» маҳаллалари киритилган.

Бугунги кунда танлаб олинган маҳаллаларда 18 679 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу манзилларда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича «хонадонбай» хатлов ўтказилиб, ҳудудлар кесимида «Йўл хариталари» ишлаб чиқилди ва ишлар бошлаб юборилди.

Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳалла ифратузилмасини яхшилаш мақсадида танлаб олинган ҳудудларда жами 44 та кўча ободонлаштирилди.

Хусусан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 362 дона эски симёғочлар янги темир-бетон устунларга алмаштирилди,

19 та ТП пунктлари капитал таьмирланди ва 5 та янги ТП ўрнатилди, 1,6 км узунликдаги СИП кабеллар тортилди.

Маҳаллалардаги ички йўлларнинг жами 8,2 км қисмига асфальт ётқизилди ва 39,9 км узунликдаги қисми шағаллаштирилди. Ҳудудлардан ўтувчи жами 4,7 км узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланди.

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида жами 45 та ГТП капитал таъмирланди ва 27,0 км газ қувурлари жорий таъмирланди. Шунингдек, 9 та иситиш қозонлари қайта реконструкция қилинди.

Ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларига жами 65,3 тонна ва аҳоли хонадонларига 4,0 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 3,7 км узунликдаги сув қувурлари тортилди, шу жумладан 4 дона сув иншооти ўрнатилди.

Маҳаллалардаги мавжуд 13 та қабристон тўлиқ тозаланди, мавжуд дарахтларга шакл берилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳалла биноси ва ижтимоий объектлардаги камчиликларни бартараф этиш йўналишида маҳалла бешлиги учун янги хизмат биносини қуриш ишлари бошланди. Ҳудудлардаги 2 та умумтаълим мактабида капитал таъмирлаш ишлари якунланди.

Аҳоли соғлиғини яхшилаш мақсадида 9 мингга яқин фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди шунингек, 560 та фуқарога бепулдори-дармон воситалари билан таъминланди. Жами 65 нафар фуқаро вилоят ва туман соғлиқни сақлаш муассасаларида соғлиғи тикланди.

Ишлар давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг