Валюта курслари 30/06/2025
$1 – 12654.13
UZS – 0.54%
€1 – 14817.99
UZS – 0.4%
₽1 – 161.18
UZS – 0.47%
Қидириш
Туризм 30/06/2025 Самарқанд вилоятидаги Омонқўтон қишлоғи “Туризм қишлоғи”га айлантирилди

Самарқанд вилоятидаги Омонқўтон қишлоғи “Туризм қишлоғи”га айлантирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти, Ургут туманида «Омонқўтон» туризм қишлоғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов, вилоят ва туман ҳокимликлари раҳбарияти, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар бугунги кунда Самарқандда туризм соҳасига берилаётган эътибор, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва туризм қишлоқлари орқали ҳудудлар иқтисодиёти ва жозибадорлигини ошириш имкониятларига тўхталиб ўтдилар. 

Омонқўтон маҳалласи Самарқанд вилоятидаги энг катта ва ташриф буюрувчилар сони кўплиги билан ажралиб турадиган ҳудуд ҳисобланади. Маҳаллага ёз мавсумида бир кунда 5-10 минг нафаргача дам олувчилар ва сайёҳлар келади. Ҳудуднинг баҳаво табиати, баланд тоғлари, сойидан оқувчи зилол суви кишиларни жалб қилади. 

Маҳаллага ташриф буюрувчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида инфратузилма яхшиланди.

Ҳозирги кунда сайёҳлар учун 50 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари, капсулали жойлаштириш воситалари ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари фаолият юритиб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг