Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 10/03/2018 Саидикрам Ниёзходжаев Ўзбeкистоннинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланди
Саидикрам Ниёзходжаев Ўзбeкистоннинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саидикрам Ниёзходжаев Тошкент шаҳридан Остона шаҳрига жўнаб кетди. У шу кунга қадар Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

С.Ниёзходжаев маълумоти бўйича муҳандис-қурувчи, ТИВга келгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва ҳукумат тузилмаларида масъул лавозимларда ишлаган, жумладан давлат маслаҳатчиси ўринбосари, иқтисодиёт вазирининг ўринбосари бўлган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг