Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Айни кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Қувонарлиси, ушбу кун терма жамоамиз учун омадли якунланди.
3 ҳатлаб сакраш секторида стартга чиққан Рио олимпиадасининг иштирокчиси Руслан Қурбонов 16.93 метр натижа қайд этди. Эътиборлиси, ҳеч бир спортчи унинг натижасини қайтара олмади ва ҳамюртимиз ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихида биринчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқда.
Таъкидлаш жоиз, енгил атлетикачиларимизнинг бундай натижага эришишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг мусобақадан аввал 3 ойлик узликсиз хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилганининг ҳам ўрни бор. Олдинда яна 2 кунлик беллашувлар бор ва унда ҳам атлетларимиздан юқори натижалар кутиб қоламиз.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.