Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 30/08/2016 Руслан Болбочан Молдованинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланди
Руслан Болбочан Молдованинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 30-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Молдова Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Киев шаҳрида) Руслан Болбочанни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги икки томонлама шаклдаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда икки давлатнинг турли соҳалардаги мулоқотини фаоллаштириш, жумладан буни қўшма тадбирлар ўтказиш, бизнес-доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўллари билан амалга ошириш маъқулланди.

Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг