Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 23/02/2019 Россия Федерацияси билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси оширилмоқда
Россия Федерацияси билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси оширилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 19 февраль куни Россия Федерациясига ишчи ташрифи доирасида Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Дмитрий Патрушев билан учрашди.

Томонлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш динамикасини мамнуният билан қайд этдилар. Дмитрий Патрушевнинг сўзларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси 20 фоиздан ошди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишга ёрдам берадиган мавжуд «Яшил йўлак» ва бошқа битимларнинг роли ҳам алохида таъкидлаб ўтилди.

Савдо ҳажмини оширишга қаратилган чора-тадбирлардан ташқари, ҳар икки томон ўсимликчилик ва балиқчилик, илмий-техникавий ривожланиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бошқа соҳаларда тегишли идоралар ўртасида тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия идоралари ўртасида, хусусан, қишлоқ хўжалиги бўйича ўзбек-россия ишчи гуруҳи доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича режалар туздилар.

Ўзбекистон Республикаси ишчи делегацияси ташрифи давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг