Россия делегацияси Тошкентдаги IT Park'га ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси В.Володин бошчилигидаги делегация аъзолари шу куни истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ва бозорга олиб чиқишга ихтисослашган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park)да ҳам бўлишди.
Меҳмонларга 2019 йилда очилган IT Park фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу ерда қисқа вақт ичида 30 га яқин янги стартаплар, ахборот технологиялари соҳасида ўнлаб лойиҳалар, шунингдек, ёшларда ушбу соҳага қизиқиш уйғотиш мақсадида тренинглар, маҳорат дарслари ва профессионал учрашувлар ташкил этилди.
Шунингдек, делегация аъзолари парк инфратузилмаси билан таништирилди, уларга стартапларни ривожлантириш учун яратилган шароитлар ва IT компаниялар учун солиқ имтиёзлари ҳақида сўзлаб берилди.