Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 20/08/2016 Рио-2016: Боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров финалга чиқди!
Рио-2016: Боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров финалга чиқди!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, шу кунларда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Мазкур мусобақаларда ўзбекистонлик боксчилар ҳам муносиб иштирок этмоқдалар.

Яна бир ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров 52 кг вазн тоифасида ярим финал жангига киришди. Ярим финалда боксчимиз венесуэлалик Сегундо Йоэл Финолга қарши рингга чиқди ва жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Энди Шаҳобиддин Зоиров ўз омадини финалда синаб кўради. Унга Миша Алоян рақиб бўлади.

Ҳозирда терма жамоамиз ҳисобида 8 та медал бор: 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг